Бугун “Насаф-2” Ҳаққулободнинг “Норин” жамоаси билан баҳс юритади

 

Бугун 1 май душанба куни мамлакатимиз стадионларида Ўзбекистон Биринчилиги 7-тур учрашувларига старт берилади.

Нурали Султонов бошчилигидаги “Насаф-2” жамоамиз ўз майдонида “Норин” жамоаси билан куч синашади. Учрашув “Насаф” футбол мактаби майдонида соат 16:30да бошланади. Мазкур учрашувни қуйидаги ҳакамлар бошқариб боради.

Ўзбекистон Биринчилиги, 7-тур

“Насаф-2” (Қарши) – “Норин” (Ҳаққулобод)

01.05.2017. “Насаф” ФМ майдони. 16:30да

Бош ҳакам: Элёр Турсунов (Бухоро)

Қанот ҳакамлари: Махмуд Турдиев (Жиззах), Музаффар Файзуллаев (Жиззах)

Захира ҳаками: Артём Калинин (Қарши)

Назоратчи: Элбек Мусаев (Самарқанд)

“Насаф-2” жамоамиз жорий биринчиликда жами 6та учрашув ўтказди. Шулардан 2 учрашувда ғалаба, 1 учрашувда дуранг ва 3 учрашувда мағлубиятга учраган. Рақиблар дарвозасига 5та тўп киритиб. Ўз дарвозаларидан 6та тўп олиб чиқишган. Жамғарган очколари сони 7та. Жамоамиз ҳозирча турнир жадвалининг 12-поғонасида бормоқда.

Бугунги рақибимиз “Норин” жамоаси эса 5та учрашув ўтказган. Улар 3 учрашувда ғалаба, 1 учрашувда дуранг ва 1 учрашувда мағлубиятга учрашган. Рақиблари дарвозасига 6та тўп киритиб, ўз дарвозасидан 4та тўп олиб чиқишган. 10 очко тўплашиб, турнир жадвалининг 5-поғонасида боришмоқда.

Ушбу жамоалар ўтган йили дастлаб “Норин” майдонида куч синашишган, Бу учрашувда майдон эгалари 2:0 ҳисобида ғалабага эришишган. Иккинчи даврадаги Қаршида бўлиб ўтган учрашувда эса “Насаф-2” 3:1 ҳисобида ғалабага эришган. Сўнгги учрашувдаги жамоамиз голларига Дилшод Саитов ва Жавоҳир Ашуровлар (2) муаллифлик қилишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!