Бугун Қирғизистонда “WEF Global 10” турнири бўлиб ўтади. Бишкекдаги “Кожомкул” спорт саройи мезбонлик қиладиган мусобақада  бир қатор ҳамюртларимиз ўз жангларини ўтказишади.

Жумладан, аралаш яккакурашларда муваффақиятли фаолият олиб бораётган ҳамюртимиз Нурсултон Рўзибоев ҳам ушбу турнирда иштирок этади. Унга мезбонлар вакили Эрболот Оморзаков  рақиблик қилади.

Шунингдек, бу турнирда яна бир ҳамюртимиз Мурод Хантураев ҳам ринга кўтарилади. У россиялик Константин Андрейцев билан тўқнаш келади.

Бундан  ташқари яна бир жангчимиз Машрабжон Рўзибоев ҳам бугун ўз жангини ўтказади. Унга қирғизистонлик Ренат Саякбаев рақиблик қилади.

Яна бир юртдошимиз Рустам Саидмуродов жароҳати боис жанг қила олмайди. Унинг ўрнига супер оғир  вазн тоифасидаги жангчимиз Азамат Баҳодирзода мезбонлар вакили Нурлан Токтабакиевга қарши жанг ўтказади.

Кечанинг асосий жангида эса қирғизистонлик Қиличбек Саркарбаев (9-2-0) ярим оғир вазн тоифасида WEF Global жаҳон чемпионлиги камари учун кечадиган жангда америкалик тажрибали жангчи Али “FLEX” Мухаммед (10-5-0) билан кураш олиб боради.

Яна бир факт, мазкур турнирнинг бош ҳаками Нодиршох Қодировдир.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98