Бугун "Сўғдиёна" стадионида мухлислар учун қўлайликлар яратилади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Хабарингиз бор, бугун "Сўғдиёна" ўз майдонида "Қўқон-1912" клубини қабул қилади.

Бугунги ўйинни ҳақиқий байрамдек ўтказиш мақсадида клуб ҳодимлари мухлислар учун бир қатор қўлайликларни яратишни мақсад қилган. Стадионга ташриф буюрган мухлислар клуб либослари ва аттрибутикаларини харид қилишлари мумкин. Бундан ташқари кичик ёшдаги болакайлар учун стадионда бир нечта кўнгилочар аттракционлар фаолият олиб боради. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Стадион ҳудудида озиқ-овқат ва салқин ичимликларни ҳам харид қилишингиз мумкин. Ўйиндан сўнг жамоа футболчилари томонидан ёш мухлисларга эсдалик совғалар топширилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!