Бугун бокс! “Uzbek Tigers” Термизда “Caciques Venesuela”га қарши ўз жангларини ўтказади

BEPUL PROPAN

Хабарингиз бор бугун Термиз шаҳри катта бокс оқшомига мезбонлик қилади. Боиси, бугун Бутунжаҳон бокс сериялари (WSB) VIII мавсумининг 5-6 туридан ўрин олган “Uzbek Tigers” ҳамда “Caciques Venesuela” жамоалари тўқнашуви Термиздаги “Алпомиш” спорт саройида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтиш лозимки, бугун мухлислар 2та гуруҳнинг жангларига гувоҳ бўлишлари мумкин. Дастлаб, соат 19:00да С1 гуруҳи ўзаро кураш олиб боришса, соат 22:00дан бошлаб С2 боксчилари ринга кўтарилишади.

Қуйида ушбу жангларда иштирок этадиган боксчилар билан танишиб олишингиз мумкин:

С1 гуруҳи жанглари соат 19:00да бошланади

49 кг: Нодиржон Мирзааҳмедов – Поланко Васкес

56 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Йоэль Финол

64 кг: Алиёр Норалиев – Кристиан Паласио

75 кг: Исроил Мадримов – Кейбар Гонсалес

91 кг: Санжар Турсунов – Белло Диас

С2 гуруҳида ўзгаришлар йўқ ва жанглар соат 22:00да бошланади

52 кг: Жасур Латипов — Хесус Рохас

60 кг: Шунқор Абдурасулов — Луис Кабрера

69 кг: Маҳмуд Ғоипов — Габриэль Маэстре

81 кг: Бектемир Мелиқўзиев — Налек Корбаж

+91 кг: Баҳодир Жалолов — Жордан Эрнандес

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!