Бундеслига. "Бавария" "Шальке-04"га имкон қолдирмади
Гельзенкирхендаги "Фельтинс-Арена" стадионида кечган учрашувда мюнхенликлар 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди.
Беллашувнинг 8-дақиқасидаёқ Хамес Родригес бош билан рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса, 64-дақиқада Роберт Левандовски пенальтини голга айлантириб, ҳисобни 2:0 кўриниш олишини таъминлади.
Фикрлар