“Сити” Мареска бошчилигида иккинчи “даҳшатли” трансферни амалга оширяпти
Яқинда “Ноттингем Форест”ни 116 миллион фунт эвазига Эллиот Андерсонни қўйиб юборишга кўндирган “Манчестер Сити” иккинчи йирик трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда.
Marca нашри маълумотига кўра, клубнинг ёзги трансфер ойнасидаги навбатдаги хариди “Ньюкасл” ярим ҳимоячиси Сандро Тонали бўлади.
Хабар қилинишича, “шаҳарликлар” раҳбарияти 26 ёшли италиялик футболчи учун тахминан 110 миллион евро тўлашга тайёр. Тонали 2023 йил ёзида “Милан”дан тахминан 60 миллион евро эвазига “Ньюкасл”га ўтган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йил июнига қадар мўлжалланган.
Трансферлар ҳақида турли манбалар ахборот тарқатаётганига қарамай, ҳозирча бу маълумотлар расман тасдиқланмаган.

Фикрлар