
Бундеслига. "Боруссия Дортмунд" 3-ўринга кўтарилиб олди
Бугун Германия Бундеслигасида 17-тур ўйинлари давом эттирилди. Дортмунднинг “Боруссия” клуби ўз майдонида “Хоффенхайм”ни қабул қилди.
Учрашувнинг 21-дақиқасида Марк Ут ҳисобни очди. Бироқ иккинчи бўлим ўрталарида Пьер-Эмерик Обамеянг мувозанатни тиклади.
89-дақиқада эса Кристиан Пулишич пеналтини аниқ амалга ошириб, дортмундликларга ғалаба келтирди.
Шу тариқа, “Боруссия” ўз очколари сонини 28 тага етди ва 3-ўринга кўтарилиб олди.
Германия Бундеслигаси. 17-тур
Боруссия Д – Хоффенхайм-1899 2:1 (0:1, 2:0)
Голлар: 0:1 – 21 Ут, 1:1 – 63, пенальти Обамеянг, 2:1 – 89 Пулишич.
Боруссия Д – Бюрки, Топрак, Папастатопулос, Шмельцер, Геррейру, Пулишич (Суботич, 90), Вайгль, Ярмоленко (Дауд, 73), Кагава, Толян, Обамеянг.
Хоффенхайм-1899 – Бауманн, Хюбнер, Пош (Акпогума, 90), Кадержабек, Фогт, Гриллич, Цубер, Амири, Демирбай, Гнабри (Крамарич, 63), Ут (Салаи, 69).
Фикрлар