“Бунёдкор” 3 йилда биринчи марта ОЧЛ гуруҳ босқичида ғалаба қозонди

 

Осиё Чемпионлар Лигаси “С” гуруҳи 5-туридан ўрин олган “Бунёдкор”  ва “Ал-Аҳли” ўртасидаги ўйин ўз якунига етди. Мазкур ўйинда “қалдирғочлар” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди, деб ёзади ЎФФ матбуот хизмати. 

Учрашувнинг 8-дақиқасида Достонбек Ҳамдамовнинг узатмасидан кейин Акрамжон Комилов боши билан рақиб дарвозасига зарба йўллади ва ҳисобни очди. Биринчи бўлимда бошқа голлар киритилмади.

Иккинчи бўлимда фаолликни янада оширган “қалдирғочлар” 54-дақиқада ҳисобни оширишга муваффақ бўлишди. Бу сафар Достонбек Ҳамдамовнинг узатмасидан сўнг Элдор Шомуродов гол киритишга эришди.

Қайд этиш керакки, "Бунёдкор" 3 йилда биринчи марта ОЧЛ гуруҳ босқичида ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. 

ОЧЛ–2017. “С” гуруҳи, 5-тур
Тошкент, “Бунёдкор” стадиони
24 апрель, душанба

“Бунёдкор” – “Ал-Аҳли” 2:0 (1:0, 1:0)

Голлар: Акрам Комилов (8), Элдор Шомуродов (54)

Огоҳлантириш: Миржамол Қосимов (62), Дилшодбек Аҳмадалиев (68)

“Бунёдкор”: Муроджон Зуҳуров, Рустам Ашурматов, Акром Комилов, Элдор Шомуродов, Достонбек Ҳамдамов, Нурилло Тўхтасинов (Алишев Саноев, 82), Сардорбек Азимов (Жавоҳир Эсонқулов, 86), Дилшодбек Аҳмадалиев, Давронбек Умиров, Отабек Шукуров, Ҳуршид Ғиёсов (Миржамол Қосимов, 58).

“Ал-Аҳли”: Ёсир ал-Мусайлим, Салман Муҳаммад (Ал Могаҳви, 62), Тайсир ал-Жассам, Умар ал-Сома, Яннис Фетфатцидис, Муҳаммад Абдулшафи, Оқил ал-Саҳоби, Саид ал-Муваллад, Мутаз Ҳавсави (Амир Фаҳад, 83), Абдулфаттоҳ Асири (Муҳаннад Радия, 62), Саад Абдуламир.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!