"Бунёдкор" АПЛда тўп тепган футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи (Фото)
Бир неча йил аввал Тошкентда туғилган нигериялик Питер Одемвингие борасида гап сўзлар тарқалганди. Уни ҳатто миллий терма жамоамизга чақириш кераклиги ҳусусида ҳам гаплар урчиганди.
SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, айни пайтда юртимизда бўлиб турипти. У "Бунёдкор" клуби вакиллари билан бирга клубда кўриниш берган. Маълумотларга қараганда, Питер Одемвингиега "қалдирғочлар" томонидан қизиқиш мавжуд. Шу боис томонлар музоакаралар олиб боришаётганлиги эҳтимоли йўқ эмас. Футболчи янги мавсумни Суперлигада бошлаши кутилмоқда.
Питер Одемвингие фаолиятининг асосий қисмини Англияда ўтказган. Унинг охирги жамоаси Индонезиянинг "Мадура Юнайтед" клуби бўлган эди.
Фикрлар
Нурсиз суперлигамизга бироз булса хам янгилик киритиларди