"Бунёдкор-W" ўз тарихида илк бор Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди!

Бугун футбол бўйича аёллар жамоалари ўртасида ўтказилган мамлакат чемпионатининг 2018 йилги мавсуми ўз ниҳоясига етди.

Ўтган турда “Севинч”ни мағлуб этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олган “Бунёдкор-W” бу турда ҳам ғалабага эришиб, чемпионликни қўлга киритди. Шу тариқа, “Бунёдкор” ўз тарихида илк марта Ўзбекистон чемпиони унвонини қўлга киритди.

12 карра чемпион “Севинч” ҳам 3 очкони расмийлаштирди. Бироқ чемпионлик бой берилди.

3-ўрин соҳиби эса аллақачон аниқ бўлиб улгурганди. “Металлург-W” жамоаси бронза медалларини расмийлаштиришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!