"Бунёдкор" академияси мураббийлари учун ўқув семинар ўтказилди

Хабарингиз бор, 6-8 фераль кунлари “Бунёдкор” академиясида фаолият олиб бораётган мураббийларнинг касбий маҳорат синовдан ўтказилган эди. Синов натижаларига кўра малакали мутахассислар жалб қилиниб, мураббийларга услубий кўрсатмалар бериб борилиши таъкидланган эди.

14 фераль санасида “Бунёдкор” академиясида клуб раҳбарияти таклифига биноан мураббийлар учун ЎФА илмий-услубий бўлим бошлиғи педагогика фанлари номзоди, профессор Шамиль Исеев ўқув-семинари ўтказди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мураббйилар маҳоратини ошириш, футбол таълими самардорлигини ошириш ҳамда малакали мураббийлар тайёрлаш мақсадида ташкил этилган ушбу семинарда мураббийларга назарий, техник ва тактик кўрсатмалар тушунтириб ўтилди. Шунингдек, футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини ошириб бориш, уларнинг жисмоний ҳолатини назорат қилиб бориш мумкин бўлган услубий кўрсатмалар айтиб ўтилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!