“Бунёдкор” ҳам ОЧЛ–2017 турнирини мағлубият билан бошлади

 

ОЧЛ–2017 турнири  “С” гуруҳи 1-турида Саудия Арабистонининг “Ал-Аҳли” жамоаси ўз майдонида Тошкентнинг “Бунёдкор” футболчиларини қабул қилди.

Мазкур беллашувда саудияликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг 13-дақиқасида Ал Сома ҳисобни очган бўлса, 53-дақиқада Самлан Мувашар ҳисобни оришди.  Учрашувда бошқа голлар киритилмади ва “қалдирғочлар” 2017 йилги Осиё Чемпионлар Лигасини мағлубият билан бошлади.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентнинг яна бир клуби – “Локомотив” кеча, 21 февраль куни ОЧЛ 1-тури доирасида Саудия Арабистонининг “Ал-Таавон” жамоасига 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди.

ОЧЛ–2017. “С” гуруҳи, 1-тур

“Ал-Аҳли” (Саудия Арабистони) – “Бунёдкор” (Ўзбекистон) 2:0

Голлар: Ал Сома (13), Салман Мувашар (53)

Огоҳлантиришлар: Ал Бассас (84) – Аҳмадалиев (67) 

“Ал Аҳли”:  Ал Мусайлим, Салман Мувашар, Ал Жассим, Умар Ал Сома (Асери, 90), Яннис Фетфатцидис (Ал Бассас, 71), Муҳаммад Абдулшафи, Саид Ал Муваллад, Мутаз Ҳавсави, Саид Рубаие, Абдулфаттоҳ Товфиқ (Ал Могаҳви, 79), Саад Абдуламир.

“Бунёдкор”:  Муроджон Зуҳуров, Рустам Ашурматов, Акрам Комилов, Душан Мичич, Жавлон Иброҳимов, Шаҳзод Нурматов (Вадим Чемиртан, 56), Элдор Шомуродов, Достонбек Ҳамдамов, Нурилло Тўхтасинов (Жавоҳир Эсонқулов, 72), Аҳмадалиев,  Отабек Шукуров (Алишер Саноев, 61).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!