"Бунёдкор" назорат ўйинида "Оқтепа"га имкониятни бой берди

Ушбу ўйинда жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов ўринбосарлар таркибини синовдан ўтказиш ҳамда асосий жамоага номзод футболчиларнинг ҳарактларини кузатишга қарор қилди ва асосий таркиб аъзоларига дам берди.  Тенг курашлар остида ўтган ўйинда дастлаб "Оқтепа" футболчилари 29-дақиқада жарима зарбасидан ҳисобни очишди.

Иккинчи бўлимни "қалдирғочлар" тезкор гол билан бошлашди. 48-дақиқада Дониёр Абдуманнопов жавоб тўпини киритди.

Ҳисоб тенглашгач иккала жамоа ҳам навбати билан ҳужумларга зўр берди. 68-дақиқада рақиб футболчисини ўз жарима майдончасида Кемран Нажафалиев қўполлик билан тўхтатиб қолди ва ҳакам пенальти белгилади. "Оқтепа" аъзоси Сарвар Каримов пенальтини аниқ амалга оширди.

Шундан сўнг дарвозаларга бошқа тўп киритилмади ва "қалдирғочлар" ўртоқлик ўйинида "Оқтепа"га мағлуб бўлишди.

Назорат учрашуви

"Бунёдкор" - "Оқтепа" 1-2

Голлар: Дониёр Абдуманнопов (48') - Ирисдавлат Сафаров (29'), Сарвар Каримов (68') - 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!