«CAFA Women’s Championship 2018»: Қирғизистонга 10 та гол урган Ўзбекистон мусобақа ғолибига айланди

Бугун «CAFA Women’s Championship 2018» мусобақасининг 4-тур учрашувлари старт олди. Куннинг биринчи учрашувида Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши баҳс олиб бориб, рақиб дарвозасига жавобсиз 10та гол киритди.

Мазкур ўйин Баҳром Норсафаров шогирдлари учун мусобақадаги охиргиси бўлди. Шу тариқа барча ўйинларда ғалаба қозониб, 100 фоизлик натижа қайд этган Ўзбекистон терма жамоаси мусобақа ғолибига айланди.  

«CAFA Women’s Championship 2018» 
 
27 ноябрь, сешанба
 
Қирғизистон – Ўзбекистон 0:10
 
Голлар: Турдибоева Феруза 3, Шойимова Мафтуна 6, Карачик Людмила 12,20, Қудратова Нилуфар 49, Қурбонова Шаҳноза 42,64, Амирова Гулзода 52, Эркинова Диёра 76, Нозимова Дилдора 87.    
 
Қирғизистон: 16. Дилнура Абибулла Қизи (с), 2. Анна Зародина, 4. Ирина Дорофеева, 10. Бахтигул Токтоболотова, 11. Айжан Боронбекова, 12. Кенжебубу Ирисбек Қизи, 13. Байаня Келишева, 14. Адинай Дуидхобаева, 15. Зарина Ахматқулова, 17. Виктория Далингер, 19.Олтиной Канатбек Қизи
 
Ўзбекистон:  1. Тилалова Лайло, 2. Бобохўжаева Феруза, 3. Шодиева Лайло, 7. Турдибоева Феруза, 8. Бурҳонова Малика, 9. Шойимова Мафтуна, 10. Қудратова Нилуфар, 15. Зоирова Умида, 16. Нозимова Дилдора, 17. Карачик Людмила, 22. Ҳусниддинова Солиҳа.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!