«CAFA Women’s Championship 2018» мусобақаси учун аккредитациядан ўтказиш жараёни бошланди

Жорий йилнинг 23 ноябрь - 1 декабрь кунлари Тошкентда Марказий Осиё Футбол Ассоциацияси (CAFA) томонидан аёллар терма жамоалари ўртасида «CAFA Women’s Championship 2018» мусобақасини ўтказиши ҳақида аввалроқ хабар бериб ўтгандик.

Мазкур мусобақага оммавий ахборот воситлари ходимларини аккредитациядан ўтказиш бошланганини маълум қиламиз. Мусобақани бевосита стадиондан ёритиб боришни истаган ОАВ ходимлари 21 ноябрга қадар media@the-cafa.com электрон манзилига хат юборишлари талаб этилади. 

Эслатиб ўтамиз, «CAFA Women’s Championship 2018» мусобақасида Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон,Эрон ва Ўзбекистон аёллар терма жамоалари иштирок этишади. Барча ўйинлар пойтахтимиздаги "Миллий" стадионида бўлиб ўтади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию