CAFA мусобақаларини ёритишда фаоллик кўрсатган бир гуруҳ ОАВ ходимлари тақдирланишди

Хабарингиз бор, шу йилнинг июль ойида пойтахтимизда Марказий Осиё футбол ассоциациясига (CAFA) аъзо мамлакатларнинг U-16 ва U-15 терма жамоалари ўртасида халқаро мусобақа бўлиб ўтганди.  

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясида мазкур мусобақани ёритишда фаол бўлган бир гуруҳ оммавий ахборот воситалари ходимларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 
 
Маросимда Марказий Осиё футбол ассоциацияси президенти, ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов, ташкилот Бош котиби Санжар Ризаев ва ОАВ ходимлари қатнашишди. 

Умид Аҳмаджонов мусобақаларни ёритишда жонбозлик кўрсатган ОАВ ходимларига миннатдорчилик билдириб, уларга ташкилот номидан ташаккурнома ва совғалар топширди. 

- МОФА ва ЎФА томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар, мусобақалар борасида фикр-мулоҳазалар, таклифлар бўлса уларни тинглашга ҳамиша тайёрмиз. Биргаликда ўзбек футболини янги босқичга олиб чиқамиз. Бунинг учун Сизлар билан бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қилишимиз керак, - деди Умид Аҳмаджонов.

Шунингдек, МОФА президенти келгуси мусобақаларда ҳам журналистлардан ана шундай фаоллик кутиб қолишини таъкидлаб ўтди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!