Чавандоз қиз йигитларни ҳам ортда қолдириб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди

CHERY AUTO

Индонезияда давом этаётган 18-Осиё ўйинларининг навбатдаги кун дастурида ўйналган медаллар жамланмаси кпўчиликнинг диққат-марказида бўлди. Бу от спортининг эркин машқ йўналиши. 

Tecno

Унда "JC FUERST ON TOUR" лақабли тулпорда ҳаракат қилган Гонг Конг вакиласи Жакелин Сиу барча рақибларини ортда қолдириб, Осиё ўйинларининг чемпионига айланди. Ушбу йўналишда кумуш ва бронза медаллари мос равишда малайзиялик Муҳаммад Моҳд Қобил ва жанубий кореялик Хйеок Кимга насиб этди. 

Осиё ўйинлари. От спорти. 

От йўрттириш, яккалик. 

1. Жакелин Сиу (Гонг Конг)

2. Муҳаммад Моҳд (Малайзия)

3. Хйеок Ким (Жанубий Корея)

П/С: Ушбу спорт қоидаларига кўра, эркак ва аёллар ўз тулпорларида ўзаро баҳс олиб боришлари мумкин ва унда отларнинг чиройли ҳаракатларига қараб ғолиб аниқланади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!