"Челси" Ковачични ижарага олади

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Матео Ковачич фаолиятини “Челси”да давом эттиришга жуда яқин турибди.

Marca нашрининг хабар беришича “аристократлар” 24 ёшли хорватиялик футболчининг ижараси борасида “қироллик клуби” билан келишувга эришишган. Ковачичнинг “Челси”га кўчиб ўтгани ҳақида эса яқин соатлар ҳақида расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Ковачичга шунингдек "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед", "Милан", "Интер", "Наполи" ва ПСЖ клублари кураш олиб боришгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!