"Челси" Ковачичнинг трансфери юзасидан "Реал"га таклиф юборди

Лондоннинг "Челси" клуби хорватиялик ярим ҳимоячи Матео Ковачичнинг трансфери борасида "Реал"га расмий таклиф билан чиқди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги нашрнинг ёзишича “аристократлар” 24 ёшли футболчи учун “қироллик клуби”га 60 млн евро таклиф қилишган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Ковачич “Реал”дан кетиш истаги борлиги ва А Серия жамоаларига ўтишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Таъкидлаш керакки, унга айни дамда “Интер” ва “Милан” клубларидан жиддий қизиқишлар бўлмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!