"Челси" "Реал" билан Куртуанинг трансфери борасидаги музокараларни тўхтатди

Лондоннинг “Челси” клуби раҳбарияти Мадриднинг “Реал” жамоаси билан Бельгия терма жамоаси дарвозабони Тибо Куртуанинг трансфери борасидаги музокараларни тўхтатди, дея хабар беради Sky Sports нашри.

Манбада ёзилишча, “Челси” ёзги трансферлар мавсумида Куртуанинг жамоадан кетишига рухсат берган, бироқ олдин унга ўринбосар топиш зарур.

Маълум бўлишича, “Челси” ҳозирда Жордан Пикфордни таркибга қўшиб олмоқчи, бироқ бу футболчи ҳозирда ўзи тўп сураётган “Эвертон” жамоаси билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда. Шундай бўлсада, лондонликлар 40 ёшни қарши олаётган Роберт Грин билан келишувга эришган. У жамоада янги мавсумда учинчи дарвозабон бўлади.

Ўтган мавсум Куртуа “Челси” сафида 46 ўйинда майдонга тушган ва Бельгия термаси билан Россиядаги мундиалда бронза медалларига эга чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!