“Челси” бразилиялик футболчи учун 70 млн евро беришга тайёр

Лондоннинг “Челси” клуби “Рома” аъзоси Алисон Бекерга қизиқиш билдирмоқда, дея хабар бермоқда La Gazzetta dello Sport нашри.

Манбада ёзилишича, Лондон клуби бу бразилиялик дарвозабон учун римликларга 70 млн евро беришга тайёр.

“Челси” раҳбарияти Алисонни “Реал”га кетиши кутилаётган Тибо Куртуа ўрнига ўринбосар сифатида қарамоқда.

Алисон хизматларига шунингдек, “Ливерпуль” ва “Реал” клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. Мадридликлар бу номзодни Куртуанинг трансфер нархи қимматлиги учун ўрганиб чиқмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!