"Челси" футболчиси қишда “Олд Траффорд”га кўчиб ўтиши мумкин

"Манчестер Юнайтед" клуби "Челси" вингери Виктор Мозесга жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Express нашри хабар бермоқда.

Унга кўра 27 ёшли нигериялик футболчи қишки трансферлар чоғидаёқ “Олд Траффорд”га кўчиб ўтиши мумкин. Ўз навбатида футболчи ҳам “аристократлар” сафида етарли ўйин амалиётига эга бўла олмаётгани сабаб жамоасини ўзгартиришга тайёр.

Маълумот учун, Мозес жорий мавсум “Челси” сафида бор йўғи 5та ўйинда (умумий  ҳисобда 143 дақиқа) майдонга тушди ҳолос. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!