“Челси” ҳақида сиз ҳеч қаерда эшитмаган 5 факт

113 йиллик тарихи давомида клуб 6 бор Англия чемпиони бўлган, 8 бор Англия кубогини, 5 марта Англия Лига кубоги, 4 бор Англия Суперкубогини қўлга киритган. Шунингдек, ЕЧЛ ва Европа лигасида ҳам бир мартадан ғолиб бўлган.

Аммо биз бугун “Челси” ҳақида ҳамма биладиган маълумотларни эмас, аксинча, кўпчилик эшитмаган фактларни келтиришни жоиз деб топдик.

1982 йилда клуб 1 фунтга сотилган

Юқорида таъкидлаганимиздек, ҳозирги “Челси” ўзида юлдуз футболчиларни жамлаган суперклублардандир, аммо ўша вақтлар бундай бўлмаган.

Жумладан 1982 йилда “аристократлар” катта молиявий инқирозга дуч келишади. Клубнинг ташқи қарзи 1,5 млн фунтга етади. Футболчилар маошсиз қолади. Жамоанинг ўзи эса йўқ бўлиб кетиш арафасига келади. Ҳозирда 1,5 млн фунт жаҳон футболида “сариқ чақа”га тенгдир, аммо ўша даврда бундай сумма ҳар қандай инглиз жамоасига учун яхшигина эди.

Шунда ёрдамга британиялик тадбиркор Кен Бейтс ёрдамга келади. Бейтс рамзий 1 фунт эвазига клубни сотиб олади ва барча қарзларни тўлайди. Ўшанда “Челси” ҳафтасига 12 минг фунт зарарига ишлаган эди. Аммо тадбиркор ишлаб чиққан тизим натижасида вазият ижобий томонга ўзгара бошлайди.

Тўғри, Бейцнинг “Челси”си ҳам 2003 йилда қарз ботқоғига ботади. Ўшанда россиялик олигарҳ Роман Абрамович 140 млн фунт эвазига клубни сотиб олади. Жамоанинг 30 % акциясига эга бўлган Бейтс эса 17 млн даромад олади. “Аристократлар”нинг янги эгаси ишни 80 млн фунтлик қарзларни тўлашдан бошлаган эди ўшанда.

“Челси” рақиб жамоа либосида ўйнашга мажбур бўлган

1997 йилнинг 9 апрел санасида “нафақахўрлар” тарихидаги энг унутилмас ўйин бўлиб ўтган. Шу куни лондонликлар “Хайфилд Роуд”да “Ковентри”га қарши баҳс олиб боришади. Аксига олиб ўша куни ўйиндан олдин бўлиб ўтган митингда ҳар икки жамоа ҳам ўзларининг уй либослари – кўк рангдаги экипировкаларни олиб келгани ма`лум бўлади. “Челси”да эса захира варианти йўқ. Олдинда икки йўл қолади: 0:3 ҳисобидаги техник мағлубият ёки рақиб жамоа либосида майдонга тушиш. Якунда эса мутассадилар рақиб жамоанинг меҳмондаги ўйинлар учун тайёрланган либосларида майдонга тушишади ва шу боис учрашув 15 дақиқа кеч бошланади. Якунда эса мезбонлар 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишади.

Шимолий қутбдаги ўйин

tryomse

tryomse1

Ўша йили “Челси” яна бир бор қийин аҳволда қолади. Аниқроғи 1997 йилнинг 24 октябр санасида “аристократлар” Кубок эгалари кубоги мусобақаси доирасида Норвегиянинг “Трёмсе” жамоасига қарши шу номдаги шаҳарда баҳс олиб боришади. Мазкур шаҳар Шимолий қутбдан бор йўғи 400 км узоқликда жойлашган ва ўйин вақтида ёғган кучли қор туфайли беллашув икки марта тўхтатилинади. Совуқ об-ҳаво туманли албион вакилларига омад келтиришмайди ва жамоа 2:3 ҳисобида имкониятни бой беради. Тўғри, Лондондаги жавоб учрашувида Руд Гуллит шогирдлари 7:1 ҳисобида рақибдан устун келади ва кейинги босқичга чиқади.

“Челси” Англия чемпионатида майдонда бирорта инглизсиз ўйнаган илк жамоа

Бугунги кунда Англия Премьер-лигасида кўплаб легионерлар тўп суради ва бу оддий  ҳол. Лондонликлар эса ўтган аср сўнггидаёқ бутун жамоани легионерлардан тузишган эди. 1999 йилнинг 26 декабрида “Саутгемптон”га қарши беллашувни бирорта инглиз футболчисисиз бошлайди. Бундай ҳолат инглиз биринчилигининг 111 йиллик тарихи давомида илк бор рўй берган эди.

“Аристократлар”нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топган ўйинда Жанлука Виалли қуйидаги таркибга ишонч билдирган эди: Де Гуй (Голландия), Феррер (Испания), Бабаяро (Нигерия), Эмерсон Томе (Бразилия), Петреску (Руминия), Амброзетти (Италия), Ди Маттео (Италия), Дешам (Франция), Пойет (Уругвай), Фло (Норвегия).

Фақатгина захирадан Жон Харли ва Жоди Моррислар майдонга тушгачгина, таркибда инглиз футболчилари пайдо бўлган эди ўшанда.

Фернандо Торрес – бир мавсумда 7 мусобақада гол киритган жаҳондаги ягона футболчи

torres goal chel

Торрес “Челси”да у қадар яхши ўйнай олмаган. Шундай бўлсада, ўз номини клуб тарихига муҳрлай олган. Испаниялик форвард бир мавсум давомида 7 та турнирда гол кирита олган ягона футболчи саналади.

Торрес мазкур рекордни 2012/13 йилги мавсумда қайд этади. Ўша мавсум “нафақахўрлар” 7 та мусобақада иштирок этишади. Булар АПЛ, Англия кубоги, Лига кубоги ва Суперкубоги, ЕЧЛ, Европа лигаси, клублар ўртасидаги ЖЧ ва УEФА Суперкубогида иштирок  этган Торрес шу мусобақаларнинг 6 тасида ўз номини таблога ёздириб қўяди. Фақатгина УEФА Суперкубогида Фернандо рақиб дарвозасини ишғол эта олмайди. Шундай бўлсада, 2009 йилда Педро (мавсумда 6 мусобақада гол киритган) томонидан қайд этилган рекордни  янгилай олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!