"Челси" ҳимоячиси жамоасини ўзгартирмоқчи
Лондоннинг "Челси" клуби ҳимоячиси Андреас Кристинсен доимий ўйин амалиётига эга бўлиш учун жамоасини ўзгартиришга тайёрлигини айтди.
“Ўтган мавсум мен учун яхши ўтди ва жаҳон чемпионатида ҳам яхши ўйнадим.
Лекин энди бошқа кута олмайман. Ҳозир 22 ёшдаман ва футбол ўйнашни хоҳлайман. Агар вазият ўзгармаса, менинг ўзим ниманидир ўзгартиришим керак”, - дейди Кристинсен.
Маълумот учун, Кристинсен жорий мавсум “Челси” сафида бор йўғи 3та ўйинда майдонга тушди холос.

Фикрлар