"Челси" ўз майдонида "Халл Сити"ни таслим қилди

CHERY AUTO

Ҳозиргина Лондон шаҳридаги "Стамфорд Бриж" стадионида Англия премьер-лигасининг 22-туридан ўрин олган "Челси" ҳамда "Халл Сити" жамоалари ўртасидаги баҳс ўз якунига етди. Учрашув кутилганидек "аристократлар"нинг устунлигида ўтди. Якуний ҳисоб 2:0, мезбонлар ғалаба қозонишди. Ўйиндаги голларга Диего Коста ва Гарри Кехиллар муаллифлик қилишди.

Эслатиб ўтамиз, бугунги ғалабадан сўнг  "Челси" ўз очколарини 55тага етказиб олди ва пешқадамликни янада мустаҳкамлади. Кейинги ўриндаги "Арсенал" ҳисобида эса 47 очко мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!