"Челси" ўзининг асосий ҳимоячисидан айрилиши мумкин
Луис клуб билан келиша олмаяпти.
Лондоннинг "Челси" клуби тез орада ўзининг асосий ҳимоячиларидан биридан айрилиши мумкин.
Goal.com тарқатган хабарга қараганда яқинлашиб келаётган қишки трансферлар даврида Давид Луис жамоани тарк этиши мумкин. Таъкидлаш керакки, 31 ёшли бразилиялик футболчининг “аристократлар” билан амалдаги шартномаси мавсум якунида ниҳоясига етади ва ҳозирча томонлар ушбу келишувни узайтириш борасида ўзаро келиша олишмаяпти.
Маълумот учун, Луис жорий мавсум “Челси” сафида 18та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голга киритишга эришган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар