"Челси" президенти молиявий фэйр-плей коидасини кескин танқид қилди
Лондоннинг "Челси" клуби президенти Брюс Бак молиявий фэйр-плей коидасини кескин танқид қилди.
“Англияда ҳар қандай мухлис жамоаси премьер-лигада ғолиб чиқишини истайди. Молиявий фэйр-плей коидаси эса улардан ушбу орзуни тортиб олди. Бундай қоида билан "Челси" ва "Манчестер Сити"нинг йўлини такрорлаш деярли имконсиз”, - дейди Бак.
Эслатиб ўтамиз, молиявий фэйр-плей қоидасига кўра жамоаларнинг харажатлари ва даромадлари ўзаро мос келиши керак.

Фикрлар