"Челси" қишда Фекирни сотиб олмоқчи

Франциянинг "Лион" клуби хавбеки Набиль Фекир фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Express нашри тарқатган хабарга кўра 25 ёшли франциялик футболчига Лондоннинг “Челси” клуби жиддий қизиқиш билдира бошлаган. “Аристократлар” уни қишки трансферлар чоғидаёқ сотиб олишмоқчи ва бунинг учун француз клубига 55 млн евро беришга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Фекирга шунингдек "Бавария", "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" клубларидан ҳам қизиқишлар мавжуд.

Маълумот учун, Фекир жорий мавсум “Лион” сафида жами 10та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!