"Челси" қишда ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи

Лондоннинг "Челси" клуби қишки трансферлар даврида ўзининг ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи. Бу ҳақда CalcioMercato нашри хабар бермоқда.

Унга кўра “аристократлар” скаутлари айни дамда “Байер” клуби вингери Леон Бэйлини кузатиб боришмоқда. Таъкидлаш лозимки, лондонликлар 21 ёшли ямайкалик футболчини ёзги трансферлар чоғидаёқ сотиб олишга уруниб кўришган эди. Бироқ, уларнинг бу уринишлари самарсиз якун топганди. Аммо, шунга қарамай “Челси” раҳбарияти Бэйлини қўлга киритишга яна бир бор уруниб кўришмоқчи.

Маълумот учун, Бэйли жорий мавсум леверкузенликлар сафида жами 10та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришган. Унинг “Байер” билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!