"Челси" скаутлари Милан дербисида "Милан" ҳимоячисини кузатишди
"Милан" ҳимоячиси Алессио Романьоли "Челси"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.
Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра “аристократлар” скаутлари 23 ёшли италиялик футболчини А Сериянинг ўтган турида “Интер”га қарши бўлиб ўтган Милан дербисида стадиондан туриб кузатишган. Маълумотларга қараганда Романьоли ушбу баҳсда лондонликларда ижобий таассурот қолдирган.
Таъкидлаш лозимки, “Челси” бош мураббийи Маурицио Сарри жамоа ҳимоясилари Андреас Кристенсен ва Гари Кэхиллларга у қадар катта ишонч билдирмаяпти. Шу сабабли ҳам қишда жамоага ҳимоячи олиб келмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Алессио Романьоли “Милан” сафига 2015 йил “Рома”дан 25 млн евро эвазига кўчиб ўтган эди.
Фикрлар