"Челси" тез орада Канте билан шартномани узайтиради

  • 15 ноябрь, 2018, 19:25
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лондоннинг "Челси" клуби ўзининг франциялик ярим ҳимоячиси Н'Коло Канте билан амалдаги шартномани узайтириш борасида келишувга эришди. Бу ҳақда L’Équipe нашри хабар бермоқда.

Tecno

Унга кўра “аристократлар” тез орада 27 ёшли футболчи билан янги шартнома имзолайди.

Таъкидлаш керакки, бундан аввалроқ Кантега ПСЖдан жиддий қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аммо, у Лондонда қолишга қарор қилган.

Маълумот учун, Канте жорий мавсум “Челси” сафида жами 14та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 1та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!