"Челси" ва "Лестер" клублари собиқ футболчиси фаолиятини якунлади

  • 11 январь, 2019, 21:30
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Германия терма жамоаси ва “Челси”, “Лестер” каби клублари собиқ ҳимоячиси Роберт Хут футболчилик фаолиятини якунлади.

Tecno

Бу ҳақда 34 ёшли футболчининг ўзи твиттер орқали хабар берди. Қайд этиш лозимки, унинг сўнгги жамоаси “Лестер” клуби бўлган эди. У “тулкилар” сафида 2015-2018 йилларда тўп сурди.

Маълумот учун, Хут Германия терма жамоаси сафида 19та ўйинда иштирок этган ва 2та гол уришга эришган. “Челси” (2) ва “Лестер” (1) клублари сафида уч карра Англия чемпионлигини қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!