"Челси"да Куртуа ўрнини эгаллаши мумкин бўлган дарвозабонлар маълум бўлди
“Челси” клуби раҳбарияти жамоанинг асосий дарвозабони бўлишга номзод футболчилар рўйхатини тузиб чиқди.
Тибо Куртуа “Реал”га кетадиган бўлса, унинг ўрнини Каспер Шмейхель (“Лестер”), Петр Чех (“Арсенал”) ёки Жанлуижи Доннарумма (“Милан”) учлигидан бири эгаллайди. Бу ҳафда Лондоннинг “Evening Standard” газетаси хабар бермоқда.
Ўз навбатида “Милан” “Челси” ҳужумчиси Альваро Моратага қизиқиш билдирмоқда, бироқ бунда футболчиларни алмаштириб бўлмайди.
Фикрлар