
Чемпионлар лигасининг ўтган мавсум номинантларига даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
УЕФА расмий сайти Чемпионлар лигасининг ўтган 2017/18 йилги мавсумидаги ўз позицияси бўйича энг яхши футболчилар номига даъвогарлар рўйхатини эълон қилди:
Дарвозабонлар: Алиссон ("Рома", ҳозир "Ливерпуль"), Жанлуижи Буффон ("Ювентус", ҳозир ПСЖ), Кейлор Навас ("Реал");
Ҳимоячилар: Марсело, Серхио Рамос, Рафаэль Варан (ҳаммаси - "Реал");
Ярим ҳимоячилар: Кевин Де Брюйне ("Манчестер Сити"), Тони Кроос, Лука Модрич (иккаласи - "Реал");
Ҳужумчилар: Лионель Месси ("Барселона"), Криштиану Роналду ("Реал", ҳозир "Ювентус"), Муҳаммад Салоҳ ("Ливерпуль").
Ғолиб номи эса 30 август куни, яъни Чемпионлар лигасининг 2018/19 йилги гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими вақтида эълон қилинади.
Фикрлар