Чемпионликка даъвогар "Дўстлик-AIN" "Когон"ни мағлубиятга учратди

Мини-футбол бўйича Олий Лига жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати баҳслари давом этмоқда.

Чемпионатнинг 3-тури бешинчи кунги баҳслари доирасида Қаршининг “Дўстлик-AIN” клуби Бухоронинг “Когон” жамоасига қарши тўп сурди.

Қизиқарли кечган баҳс эса Қашқадарё вакилларининг ғалабаси билан якунланди.

Олий лига

3-тур, 6-кун

22.01.2017

"Дўстлик-AIN" - "Когон" 4:3

Голлар: А.Ибрагимов 14, Б.Баратов 15, Ф.Фахриддинов 15, О.Полвонов 19 - Ж.Аҳмедов 17, 39, С.Нарзуллаев 36

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!