Черчесов "Бавария"ни бошқармоқчи
Россия терма жамоаси бош мураббийи Станислав Черчесов Мюнхеннинг “Бавария” клубини бошқариш истаги борлигини айтиб ўтди.
“Мамлакатнинг бош жамоасида ишлаяпман. “Спартак”да ҳам ишладим. Энди Чапаевнинг айтганидек тил ўрганиш керак. Мен аллақачон немис тилини биламан, балким Мюнхеннинг “Бавария” клубида ишларман”, - дейди Черчесов.
Фикрлар