Черчесов Россия ЖЧ-2022да бунданда яхшироқ қатнашишига ваъда берди

Россия терма жамоаси бош мураббийи Станислав Черчесов бугун Москвадаги фан-зонада мухлислар билан бўлиб ўтган учрашувда терма жамоа 2022 йилги жаҳон чемпионатида бунданда яхшироқ иштирок этишига ваъда берди.

“Сизларни кўриб турганимиздан хурсандмиз. Биз барчамиз бирга бўлдик. Сизлар 12-ўйинчи эмас, 13-, 14-, 15- ва 16-ўйинчи ҳам бўлдингиз. Албатта, биз янада узоқроққа боришни истагандик. Лекин ваъда бераманки 2022 йилги жаҳон чемпионатида бунданда яхшироқ натижа қайд этамиз. Лекин сизларсиз биз қийналамиз”, - дейди Черчесов.

Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси кеча чорак финалда Хорватияга пенальтилар сериясига кўра имкониятни бой бериб, мусобақани тарк этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!