Чех яна "Арсенал"нинг асосий таркибига қайтди
Лондоннинг "Арсенал" клуби дарвозабони Петр Чех бугун Англия лига кубоги доирасида "Блэкпул"га қарши бўладиган баҳсни асосий таркибда бошлайди. Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Унаи Эмери таъкидлаб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, чехиялик посбон мавсумни асосий таркибда бошлаган эди. Аммо, жароҳати сабаб бир неча ўйинларни ўтказиб юборишга мажбур бўлди, ушбу вақт мобайнида унинг ўрнини германиялик Бернд Лено эгаллади.
“Бизнинг дарвозабонларимиз ҳар бир ўйинда ҳар қандай ҳолатда ёрдамга тайёр бўлиши керак. Биз ҳар бир дарвозабонга ишонч билдиришни хоҳлаймиз. “Блэкпул”га қарши баҳсни жароҳатидан соғайиб қайтган Петр Чех асосий таркибда бошлайди”, - дейди испаниялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" - "Блэкпул" учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 00:45да бошланади.
Фикрлар