“Чиғатой”да Испанияга сафар қилаётган болаларни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

“Чиғатой” спорт базасида Испанияга маҳорат дарсларини ўташ учун йўл олаётган футболчиларни кутиб олиш ҳамда уларнинг ота-оналари билан хайрлашув маросимини ўтказиш жараёни бўлиб ўтди. Йиғилишда ЎФА мутасаддилари ташриф буюрган ота-оналарга Испания сафари, у ерда амалга оширилиши режалаштирилган маҳоратни ошириш бўйича тадбирлар, мастер класслар, сафар давомида ташриф буюриладиган жойлар ҳақида маълумотлар берилди. Ота-оналар ва болалар ўзларини қизиқтирган саволларни бериб унга жавоб олдилар.

Йиғилиш сўнгида ота-оналар сўзга чиқиб, ушбу тажриба орттириш сафарни уюштириб бергани учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице Президенти Умид Аҳмаджоновга ҳамда ташкилотнинг барча мутасаддиларига миннатдорчилик билдириб, ота-оналар томонидан ёзилган ташаккурномани тақдим этишди. Сафарга отланган болалар ва уларни бориб-келишларида ҳамроҳлик қилаётган мураббий ва мутасаддиларга оқ йўл тилашди.

Йиғилиш ниҳоясига етгач, болалар ётоқхоналарга жойлаштирилди. Уларга 3 кунлик сафар олди ўқув-йиғин машғулотлари эълон қилинди. Шундан сўнг 29 сентябрь куни Мадридга сафар қилинади. Мадрид сафари 6 октябрь кунига қадар давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Alixon Qodirov
28/09/2018 20:40
Bizning Namangandan ham 3 nafar bola bor. Omadinani bersin