Чиро Иммобиле жароҳати туфайли мавсумни эрта тугатиши мумкин

CHERY AUTO

 

“Лацио” клуби ҳужумчиси Чиро Иммобиле “Торино”га қарши (1:0) А Серия 35-тур ўйинининг 14-дақиқасида жароҳат олиб, майдонни тарк этишга мажбур бўлганди.

“Иммобиле сон қисмида оғриқ ҳис қилди. Ҳозир учун ҳолатини мунтазам кузатиб турамиз ва текширувлар ўтказамиз. Мавсум якунига атиги 20 кун қолди, бу каби жароҳатларни даволаш учун эса кўпроқ вақт талаб қилинади. ”

Чиро “Интер”га қарши сўнгги ўйинигача қайтиши мумкин ва буни ўзи ҳам истайди. Аммо уни майдонга туширишдан аввал мушаклари шикастланмаганига амин бўлишимиз зарур”, – деди “Лацио” жамоасининг бош шифокори.

Маълумот учун, Чиро Иммобиле А Сериянинг 32 ўйинида майдонга тушиб, 29 та голга муаллифлик қилди. Айни дамда у тўпурарлар пойгасида етакчи бўлиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!