
Сон кечаги ғалабадан сўнг медаль олмади
Сон Хён Мин "Тоттенхэм"нинг Европа лигасидаги ғалабасидан сўнг медаль олмади.
Кеча Лондон клуби финалда "Манчестер Юнайтед"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Тақдирлаш маросимида "Тоттенхэм"нинг барча футболчилари ҳам медаль ололмади. Кейинчалик УЕФА бу муамммо клуб медаль олиш учун жуда кўп кишидан иборат рўйхат бергани туфайли юзага келганини айтди.
Маълум бўлишича, ҳар иккала клубга саҳнада атиги 30 та медаль тақдим этилиши ҳақида хабар берилган. 20 таси ўйинчилар учун ва қолган 10 таси ходимларга маросимдан сўнг берилиши айтилган.
Сон ўз медалини олмаган кам сонли футболчилардан бири бўлди.
"Етмай қолган медаллар зудлик билан кийиниш хонасида ғолиб жамоага етказилди. Мазкур камчилик учун узр сўраймиз", - деди УЕФА.
Фикрлар