Гвардиоланинг Ҳусанов бўйича мақсади аниқ бўлди!

CHERY AUTO

Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда ўзбек футболи афсонаси Азамат Абдураимовнинг “Манчестер Сити” ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақидаги интервьюси тарқалмоқда.

Маълумки, Азамат Абдураимов Абдуқодир 14 ёшлигида уни Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига жалб қилган ва бир муддат футболчининг иқтидорини очишда иштирок этган.

Sports.uz портали ушбу суҳбатда Азамат Абдураимов томонидан айтилган 21 ёшли легионерга тегишли қизиқарли фикрларни ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола этади.

1-қисм:  Ҳусановни нега терма жамоага жалб қилмай қўйишган эди?

- Мен Абдуқодирнинг отаси билан доимий алоқадаман. У яқинда Англиядан қайтиб келди ва ўзаро суҳбатда “шаҳарликлар” устози Хосеп Гвардиола Абдуқодирни ҳеч қаёққа қўйиб юбормоқчи эмаслигини айтди. Уни на трансферга, на ижарага қўймоқчи эмас.

Гвардиола Ҳусанов билан индивидуал шуғулланаётган экан.  Абдуқодирнинг ўзи ҳам ҳаммасини тушуниб турибди ва ҳеч қаёққа кетмоқчи эмас. Отаси Ҳикмат Ҳошимовнинг айтишича, ўғли учун “Манчестер Сити” – ҳаёт мактаби. Ҳар доим ҳам майдона тушмаётган бўлса-да, доим машғулотларда қатнашяпти, Гвардиола унга шахсан эътибор қаратаётганининг ўзи кўп нарсадан далолат беради.

Абдуқодир камгап бўлса-да, футбол унинг учун биринчи ўринда. Ҳеч қачон тартиб-интизом бўйича муаммо бўлмаган. Ҳар ҳолда менинг жамоамда бежиз сардор бўлмаган. У қаерда ўйнамасин, бу “Манчестер Сити”, “Ланс”, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ёки Беларуснинг “Энергетик-БГУ” клуби бўладими, ҳар қаёқда унга яхши муносабат бўлишидан ҳеч ажабланмайман. У жуда меҳнаткаш. Буни Гвардиола ҳам алоҳида таъкидлаган.

Мен Гвардиола унга ишонмай қўйди, демаган бўлардим. Ҳар қандай мураббий ҳам биринчи навбатда жамоа манфаатлардан келиб чиқиб қарор қабул қилади. Йилнинг бошида жамоада жуда кўп беқарорлик бўлди. Бу таркиб масаласида ҳам кўзга ташланди. Жароҳатлар кўп бўлди. Ҳозир ҳаммаси жойига тушгандек.

Нико О`Райли қанотда зўр ўйнай бошлади. Йошко Гвардиол марказга кўчди. Ўйин схемаси ўзгарди, илгари учта марказий ҳимоячи ўйнарди, ҳозир иккита ўйнаяпти. Мураббийлар ҳимоя чизиғида ўзгаришларни минимал даражага туширади. Асосий таркиб ўйинчилари танланган ва улар натижа беряпти.

Яхшиликдан яхшилик қидирилмайди. Ҳусанов ҳозирча ўйнамаяпти, лекин бу вақтинчалик ҳолат эканига аминман, - деди собиқ футболчи Азамат Абдураимов.

Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусанов жорий йилнинг 20 январь куни Франциянинг “Ланс” жамоасидан “Манчестер Сити”га кўчиб ўтди. Англия суперклуби ўзбек футболчиси учун францияликларга 40 миллион евро миқдорида бадал пули тўплади.

21 ёшли футболчимиз янги жамоасига кўчиб ўтганидан кейин Англия Премьер-лигаси, мамлакат кубоги ва Европа Чемпионлар лигасида жами тўққизта учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига битта гол ҳам расмийлаштириб қўйди.

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” мухлислари иштирокида жамоанинг февраль ойидаги энг яхши футболчисини аниқлаш учун ўтказилган сўровномада энг кўп овоз жамғариб, эътироф ва эътиборга сазовор бўлди.

“Манчестер Сити” Англия Премьер-лигаси тарихидаги биринчи ва ҳозирча ягона ўзбек футболчи билан 2029 йилнинг ярмигача давом этадиган шартнома имзолаган.

Давоми бор...

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Адхамжон Низомов
22/05/2025 20:08
Яна 10 марта кайтариб ёзсаларинг зур буларди.....
&
Азизжон
22/05/2025 23:35
Админ босинг соккани килинг
Baxil Alihuja
22/05/2025 22:06
сарлавхани узгартириб яна кайтв ёзаверишади