Чисора нокаут қайд этиб, чемпионликни қўлга киритди

Британиялик супер оғир вазнли боксчи Дерек Чисора ўзининг навбатдаги жангини жаҳон чемпионлиги камарига собиқ даъвогар Карлос Такамга қарши ўтказди.

Такам жангни жуда яхши бошлаган эди, бироқ саккизинчи раундга келиб у икки марта рақибининг аниқ ва кучли зарбаларини ўтказиб юборди ва нокдаун ҳолатига тушиб қолди. Шундан сўнг рефери жангни тўхтатди.

Дерек Чисора бу ғалабадан сўнг супер оғир вазн тоифасида WBA International вақтинчалик чемпионлик камарини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!