Corriere dello Sport: "Реал" Конте билан музокараларни бошлаб юборди

Лондоннинг “Челси” клуби собиқ бош мураббийи Антонио Конте “Реал” Мадрид бошқарувини ўз қўлига олиши мумкин.

Corriere dello Sport ҳамда Sportitalia нашрлари тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” вакиллари 48 ёшли италиялик мутахассис билан аллақачон музокараларни бошлаб юборишган. Дастлабки музокаралар душанба куни ўтказилган.

Эслатиб ўтиш лозимки, Конте айни дамда ўзини амалдаги шартнома муддати якунланишидан аввал истеъфога чиқарган “Челси” билан судлашмоқда. Боиси, “аристократлар” имзоланган келишувга кўра Контега 10 миллион евро товон пули тўлашлари лозим.

Маълумот учун, “Реал” амалдаги бош мураббий Хулен Лопетеги қўл остида сўнгги 4та баҳсдан буён ғалаба қозониш уёқда турсин, хатто гол ҳам ура олмаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!