
Дани Алвес Бразилия терма жамоаси сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар учлигига қириб олди
ПСЖ клуби ҳимоячиси Дани Алвес Бразилия терма жамоаси сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар рўйхатида 3-ўринга кўтарилиб олди.
Айтиш лозимки, Россияга қарши баҳс 31 ёшли футболчи учун пентакампионлар сафидаги 106-учрашув бўлди. Алвес бу кўрсатгич борасида Лусиони (105) ортда қолдиришга эришди. У бу борада фақатгина Роберто Карлос (125) ва Кафудан (142) ортда қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Бразилия 27 март куни Германияга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.
Фикрлар