Дани Алвеш “Барселона”га қайтмоқчи бўлди, бироқ...

Ёзги трансфер даврида Туриннинг “Ювентус” клубига кўчиб ўтган Дани Алвеш яна “Барселона”га қайтмоқчи бўлгани маълум бўлди.

Mundo Deportivo нашрининг маълум қилишича Алвеш каталонияликларнинг узоқ муддатга сафдан чиққан ҳимоячиси Алейш Видалнинг ўрнини эгаллашни режалаштирган эди. Бразилиялик футболчи бу борада “кўк-анор ранглилар” раҳбарияти билан алоқага чиққан, бироқ, мутасаддилар Алвешга унинг “Барселона”даги фаолияти аллақачон якунланганини айтиб, рад жавобини беришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!