Давид Луиз: Агар Конте "Челси"да қолганда, мен жамоадан кетардим
Лондоннинг "Челси" клуби ҳимоячиси Давид Луиз собиқ устози Антонио Конте ҳақида гапириб ўтди.
“Агар Конте “Челси”да қолганида, мен жамоадан кетардим. Лекин мен қолдим ва бундан хурсандман.
Ҳар бир янги мураббий ўз ғоялари билан жамоани кучайтиради. Сарри аллақачон менга жуда кўп нарсаларни ўратиб бўлди”, - дейди бразилиялик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, Давид Луиз ўтган мавсум айнан Конте қўл остида “Челси”да бор йўғи 17та ўйинда иштирок этган эди.
Фикрлар