Давид Силва Испания терма жамоасининг тарихий голига муаллифлик қилди

CHERY AUTO

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Давид Сильва кеча Испания терма жамоаси сафида Коста-Рикага (5:0) қарши баҳсда дубль қайд этишга эришди.

Tecno

AS нашрининг маълум қилишича унинг 57-дақиқада киритган голи Испания терма жамоасининг 700-голи бўлиб тарихга кирди. Силванинг ўзи эса терма жамоадаги голлари сонини 35тага етказиб олди ва бу борада 4-ўринга кўтарилиб олди. Айтиш лозимки, Силвадан олдинги ўринларда Фернандо Торрес (38), Рауль (44) ва Давид Вилья (59) каби футболчилар эгаллаб туришибди.

Яна бир эътиборли жиҳати шундаки, Силва терма жамоа бошқарувига Хулен Лопетеги келганидан буён энг яхши тўпурар бўлиб турибди. У ушбу вақт мобайнида 11та гол уришга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!