Давид Вилья фаолиятидаги голлари сонини 400 тага етказди

 

“Барселона” клубининг собиқ ҳужумчиси, айни вақтда “Нью-Йорк Сити” вакили Давид Вилья профессионал фаолиятидаги голлари сонини 400 тага етказиб олди.

MLS лигаси 9-турида 36 ёшли форвард “Даллас” дарвозасига иккита гол киритишга муваффақ бўлди. Унинг биринчи аниқ зарбаси юбилей голга айланди, иккинчиси эса голлари сонини 401 тага етказди.

Вилья клуб миқёсида 342 та, Испания термаси сафида эса 59 та гол муаллифига айланган. У фаолияти давомида “Барселона” ва “Нью-Йорк Сити”дан ташқари “Спортинг Хихон”, “Сарагоса”, “Валенсия” ва “Атлетико Мадрид” жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!