Де Брёйне: Мбаппе - яқин 15 йилнинг юлдузи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Кевин де Брёйне эртага Францияга қарши бўлиб ўтадиган ярим финал баҳси олидан рақиб жамоа ҳужумчиси Килиан Мбаппе ҳақида тўхталиб ўтди.

“Францияда у юлдуз бўлди. Мен “Монако”га қарши ўйнаганимда у жудаям ёш эди ва мен у ҳақда деярли ҳеч нарса билмасдим. Лекин у ҳозир Чемпионлар лигасида ҳам, терма жамоада ҳам кўплаб ўйинлар ўтказмоқда. У яқин 15 йилнинг юлдузи. У фантастик мавсумни ўтказди ва у янада кучлироқ бўлиши мумкин. У эртага бизга етарлича муаммолар туғдира олади деб ўйлайман. Лекин биз уни тўхтатиб қолиш учун қўлимиздан келган ишни қиламиз”, - дейди бельгиялик иқтидор эгаси.

Эслатиб ўтамиз, Франция – Бельгия учрашуви эртага “Санкт-Петербург Арена”да Тошкент вақти билан соат 23:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!